Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
881
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган маълумотларга асосан вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида “Боғдод-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Ф. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 139 миллион сўмлик 3 турдаги 376 000 дона пиротехника воситалари ва 65,7 миллион сўмлик 2 турдаги жами 41 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб ушбу товарлар юкланган Б.И.нинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилганида, мазкур хонадонда дастлабки қиймати 40,8 миллион сўмлик 3 турдаги жами 24 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий қиймати 245,5 миллион сўмлик  жами 376 000 дона пиротехника воситалари ва 65 дона телевизорлар ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг