Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Косон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Н. А. умумий қиймати 14,4 миллион сўмлик 28 800 дона пиротехника воситаларини қонунга зид равишда сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.
Мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, бошқарма ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 5 та ҳолатда умумий қиймати 30 миллион 446 минг сўмлик 76 минг 968 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
18.11.2021