Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида “Байроғим, фахрим, ифтихорим, ғурурим!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди
1052
Миллий кинология марказида “18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан “Байроғим, фахрим, ифтихорим, ғурурим!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.
Миллий кинология марказида “Байроғим, фахрим, ифтихорим, ғурурим!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ҳарбий ватанпарварлик ва ўқув методика бўлими бош мутахассиси Жабборов Анваржон ҳамда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари ўринбосари Шерали Пирматов, Ўзбекистон ёшлари иттифоқи Янгиҳаёт тумани маҳаллий кенгаши раиси Зулфизар Худойқуловалар иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган. Миллий байроғимизнинг давлат идора ва муассасалари, ўқув юртлари, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, чет эллардаги элчихона ва доимий ваколатхоналаримиз пештоқида ҳилпираб туриши, турли байрам ва тантаналарда, мамлакатимиз вакиллари қатнашаётган халқаро миқёсдаги сиёсий, маданий-маърифий тадбирларда, нуфузли спорт мусобақаларида Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин акс эттириши барчамизга ифтихор бахш этади.

Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Мазкур тадбир давомида марказда хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар ва тигловчилар фаол иштирок этишди.

 

 

 

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг