Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Муқаддасдир Ватан байроғи!
919
Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.
Муқаддасдир Ватан байроғи!

Байроғимиз ўзида бутун Ўзбекистон халқининг асрий орзу-истаклари, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни мужассам этган.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда пост бошлиғи Ш.Бакиев, пост бошлиғи ўринбосари Т.Йўлдошев ва  барча шахсий таркиб иштирок этди.

Тадбирда божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев давлат байроғи чексиз ифтихор, ғурур ва шон-шараф, энг олий маънодаги ватанпарварлик манбаи эканлигини, шунингдек, давлатимиз байроғида акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этиши ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиришини таъкидлади.

Ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб ва мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ – ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

Кўтаринки руҳда ўтаётган байрам тадбирлари давом этмоқда.

Мунис Халилова, 
“Тошкент-товар” божхона пости катта инспектори

18.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг