Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси акциясида фаол иштирок этишмоқда
997
Маълумки, 2021 йил 2 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизнинг шаҳар ва туман марказлари ҳамда ташкилотларда ва аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.
Сирдарёда божхоначилар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси акциясида фаол иштирок этишмоқда

Бугунги кунда, мазкур акция доирасида фаол иштирок этаётган Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, унинг тасарруфидаги божхона постларининг шахсий таркиби томонидан жойларда ва вилоят ҳудудларида кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, бошқарма тасарруфидаги “Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига иқлим шароитига мос бўлган мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бундан ташқари, бошқарма ходимлари Сирдарё туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишиб, тумандаги “Истиқбол” МФЙ ва 16-сонли умумтаълим мактаб ҳудудларига манзарали ҳамда мевали кўчатлар экилишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича экиш ишлари уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

 

 

17.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг