Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан Ховос туманидаги тадбиркорларга “мижозбай” тизимида амалий ёрдам кўрсатилмоқда
1751
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, 2021 йил 16 ноябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Ховос тумани ҳокими ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Х.Маллаев, Савдо саноат палатаси Ховос тумани бўлими бош мутахассиси И.Бобобеков ва Ховос туманида жойлашган “Ўзвагонтаъмир” АЖ Ховос вагон депоси мутасаддилари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
 Божхоначилар томонидан Ховос туманидаги тадбиркорларга “мижозбай” тизимида амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Мазкур учрашувда, Давлат божхона органлари тизимида “Хавфни бошқариш тизими” орқали ҳалол тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш, уларга нисбатан божхона назорати шаклларини энг соддалаштирилган тартибда қўллаш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзулари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашувда, божхона бошқармасининг соҳавий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўрисидаги” қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмат органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сонли ҳамда 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сонли фармонлари талаблари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида корхона томонидан товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнлари бўйича божхона ходимлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди.

17.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг