Барчамизга маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселекторда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинишини маълум қилди.
Мазкур лойиҳа доирасида:
– йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;
– бундан буён экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига шаҳар ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари масъул этилиб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятида — 16 млн тупдан, Андижон, Бухоро, Наманган, Фарғонада — 15 млн. тупдан, Қорақалпоғистон, Навоий, Сирдарё, Хоразмда — 14 млн тупдан кўчат экилиши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳа доирасида, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари хам фаол иштирок этиб, Жомбой тумани ҳудудида 500 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш ишларини олиб боришди. Шунингдек, яна 1000 тупдан ортиқ турли хил дарахтлар экиш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда худди шундай акция тадбирлари туманнинг барча ҳудуд ва маҳаллаларида давом этмоқда.
17.11.2021