Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
887
Барчамиз орзиқиб кутган Янги йил ҳам кириб келмоқда. Бироқ байрам кунлари нохушликни келтириб чиқараётган “пақилдоқ”лар савдоси билан шуғулланувчилар ҳамон учраб турибди.
Пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро Н.А. шартли харидорга умумий қиймати 24 млн. сўмлик, 60 000 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда пуллаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаро А.И. шартли харидорга жами   6600 дона пиротехника  воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида республикамиз ҳудудига пиротехника воситаларини олиб кириш, шунингдек, бу турдаги воситаларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг