Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакат ҳудудидан божхона постига кириб келган “Mercedes Benz-sprinter” русумли автомашина махсус сканер қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилди. Мазкур қурилма сканер тасвирлари ҳамда юкка тегишли ҳужжатларда кўрсатиб ўтилган товарлар ўртасида тафовут аниқланиб, шубҳа остига олинди.
Ўтказилган текширув давомида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати қиймати 44,4 млн. сўмлик 2965 дона “Аreon” номли автомашиналар учун мўлжалланган хушбўй ҳид тарқатувчи атирлар божхона назоратидан яширилганлиги аниқланиб, мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
16.11.2021