Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Миллий Гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси ҳодимлари билан ҳамкорликда Чилонзор тумани ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини фош этишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларининг бирининг яқинида фуқаро Н.Х “Исузу” русумли транспорт воситасидан картон каробкаларга жойланган пиротехника воситаларини олиб, ўзининг бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасига ортаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатилиб, мазкур транспорт воситалари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситаларида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 259 млн. 200 минг сўмлик 8640 қутида жами 518 400 дона “британик” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.11.2021