Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқотар қурол патронларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
795
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 Ўқотар қурол патронларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро У.Р.нинг юклари хизмат ити ёрдамида ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган 1 дона 5.45 мм калибрли ўқ-отар қурол патрони борлиги аниқланади. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг