Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд ғилдираклари орасига яширилган заҳри қотил
1010
Гиёҳвандлик воситаларининг юртимиз ҳудудида ноқонуний айланувига қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда. Хусусан, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлат ҳудудидан кириб келган поезд таркиби кўздан кечирилди.
Поезд ғилдираклари орасига яширилган заҳри қотил

Текширув давомида поезд ғилдираклари рамасининг ён ички қисмида қора рангли  целофан пакетга солинган ва оқ рангли пакетга ўралган номаълум модда борлиги аниқланди.

Ўтказилган текширувларда мазкур моддалар 156,25 грамм оғирликдаги "марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.  Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг