Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди.
Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Н.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, яшаш хонадонининг омборхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам айланма йўллар билан республикамиз ҳудудига олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 246 миллон сўмлик 123 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.11.2021