Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилди
978
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига  кириб келган, фуқаро Т.З. бошқарувидаги “Mersedes bens” русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги сумкада 1 дона ПМ49 номли пневматик тўппончаси ҳамда 38 дона 12 мм. бўш (порoхсиз) ов гилзалари борлиги аниқланди.

Яна бир холатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Р.У. бошқарувидаги “ГАЗ 3302-2288” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, автомашина кабина ўриндиғи тагига умумий қиймати 12,4 миллион сўмлик 124 дона автотранспорт воситаси учун газ балон босимини ҳисоблайдиган манометрлар яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда, қўшни мамлакатдан Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро П.А.нинг қўл юклари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, юклар орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 10 миллион сўмлик 50 дона қути “Годекс” номли дори воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг