Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 млрд. сўмлик маҳсулотларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди
812
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” божхона постига хориждан келтирилган 186 262 дона “вазелин” товарлари “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун электрон тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
1 млрд. сўмлик маҳсулотларга қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди

Натижада,  божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатларида қиймати 1 млрд. 117 млн. сўмлик вазелин товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 1 млрд. 125 млн.сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг