Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ҳамда ИИВ билан ҳамкорликда Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида “Тошкент-Тўрткўл” йўналишидаги автобусда йўловчи сифатида ҳаракатланиб келган фуқаро М.М.нинг қўл сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда қора рангли целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли яшил рангли 106,07 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва 4 дона сариқ рангли скотч тасмаси билан ўралган 22,56 граммни ташкил этувчи “Спайс” синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.11.2021