Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманган аэропортида ов қуроли учун гильзаларни олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
732
Контрабанда предметларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Наманган аэропортида ов қуроли учун гильзаларни олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Наманган аэропорти” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан учиб келган фуқаро Ю.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг қора рангли сумкасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 50 дона 16 мм. калибрли ов қуроли учун гильзалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг