Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
218 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
635
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
218 минг донадан зиёд пиротехника воситалари савдосига  чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси  ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарликни ўз вақтида фош этдилар.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида 218 700 дона пиротехника воситаларини фуқаро А.Г. “ДАМАС” русумли автомашинада сотиш учун олиб кетаётганида тўхтатиб қолинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

 Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг