Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
89 миллион сўмлик дизел ёнилғисини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди
682
Дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
89 миллион сўмлик дизел ёнилғисини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар фош бўлди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали дизель ёнилғисини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Юртимизга кириб келган фуқаролар Н.Ш, Э.С ва А.А.лар бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашиналарнинг юкхонаси остида, қўлбола усулда ясалган махсус идишларда умумий қиймати 89 миллион сўмлик 8644 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

16.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг