Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Касаба уюшмалари куни муносиб нишонланди
1460
Меҳнат жамоасида ходимни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқларини таъминлашда Касаба уюшмаси ташкилотларининг ўрни аҳамиятга эга.
Касаба уюшмалари куни муносиб нишонланди

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 ноябрь кунги “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-648-сон Қонунига асосан юртимизда “11 ноябрь – касаба уюшмалари куни” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг жамоат ва ташкилий ишларида фаол иштирок этаётган бир гуруҳ ходимлар бирлашма томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

15.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг