Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда Жиззах вилоят божхона бошқармасида ўқув семинар ташкил этилди. Унда бошқарма раҳбарияти, Республика суд экспертиза маркази вилоят бўлими вакиллари, экспертлар ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда дастлаб, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида” ЎРҚ-720-сон қонунининг мазмун-моҳияти, унинг аҳамияти борасида ходимларга батафсил тушунчалар берилди. Қолаверса, ушбу қонун қабул қилиниши муносабати билан жорий этилаётган асосий ўзгаришлар, қонуннинг афзалликлари ходимларга етказилди.
Шунингдек, семинар давомида божхона саҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва фош этишда экспертизанинг роли, экспертиза тайинлаш ва ўтказиш тартиби, унинг талаблари ҳамда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.
Ўзаро савол-жавоб тарзида ўтказилган ўқув семинарида ходимлар ушбу йўналиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан тегишли жавоблар олишди.
15.11.2021