Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтказишди
1002
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизнинг шаҳар, туман марказлари ҳамда ташкилотларда, аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган эди.
Божхоначилар

Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳамда Миллий кинология маркази ходимлари ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида мевали ва манзарали кўчатларни ўтказишди.

Ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган бу каби эзгу тадбирлар Давлат божхона хизмати органлари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида фаоллик билан давом эттирилмоқда.

 

13.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг