Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Ташқи савдони нотариф тартибга солишни такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди
1331
2021 йил 12 ноябрь куни Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Ташқи савдони нотариф тартибга солишни такомиллаштириш масалалари” мавзусида илмий-амалий давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон стандартлаштириш институти, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети,  Тошкент кимё-технология институтларининг олимлари, Давлат божхона қўмитасининг соҳавий бошқармаларининг етакчи мутахассислари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари, курсант ва магистратура тингловчилари иштирок этди.

Давра суҳбатининг мақсади - Ташқи иқтисодий фаолиятни нотариф тартибга солиш бўйича мавжуд амалиётни таҳлил этиш, шунингдек иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини халқаро стандартлар ва хорижий мамлакатлар тажрибалари асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Давра суҳбатида Ўзбекистон  Республикаси  Давлат божхона қўмитаси Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Р.Кобулов, Тошкент давлат техника университети, Метрология, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш кафедраси мудири, т.ф.д., проф. П.Матякубова,  Ўзбекистон  Республикаси  Давлат божхона қўмитаси Нотариф тартибга солиш бошқармаси бошлиғи О.Хасанов, Божхона институти Махсус фанлар кафедраси бошлиғи,  т.ф.д., проф. Л.Пулатова, Ўзбекистон стандартлар институти бўлими бошлиғи Ғ.Ахмедов, Божхона институти кафедра бошлиғи, т.ф.д., проф. Қ.Каримқуловлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан Ташқи савдони нотариф тартибга солишни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадбир қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

12.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг