Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни
1117
Сўнги йилларда мамлакатимизда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланди.
11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Хабарингиз бор, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди.

Мана мустақил Ўзбекистонда касаба уюшмалари тузилганига 30 йил тўлди. Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба касаба уюшмалари куни нишонламоқда.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Наманган вилояти касаба уюшмалар бирлашмасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис сенати аъзоси Шавкат Абдуразаков иштирок этиб, муҳтарам Президентимиз томонидан касаба уюшмаларга қаратилаётган эътибор, касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган юксак ишлар ва ютуқлар ҳақида тўхталиб, барча тизим ходимларини байрам билан самимий табриклади.

Шундан сўнг, Касаба уюшмалар Федерацияси томонидан таъсис этилган “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” кўкрак нишони билан вилоятда тақдирланган 46 нафар фидойи касаба уюшма аъзоларига кўкрак нишонлари вилоят хокими томонидан топширилди.

Кўкрак нишони билан тақдирланганлар орасида Наманган вилояти божхона бошқармаси Касаба уюшмаси раиси Музаффар Абдуллаев ҳам тақдирланганлиги барчамизга чексиз ифтихор бағишлайди.

Бу эса, божхона органларида ҳам касаба уюшмаси тузилмалари самарали хизмат олиб бораётганлиги, ходимларга янада яхши хизмат шароитлари яратиб берилаётганлиги, меҳнат муносабатлари тўғри йўлга қўйилганлигидан далолат беради. Тақдирланганлар бу эътибор ва ғамхўрликдан илҳомланиб, ўз соҳаларини янада ривожлантиришга, жамиятимиз ривожи ва ходимлар  манфаати йўлида янада шижоат билан, бор куч ва ғайратларини сафарбар этиб ишлашга ваъда бердилар.

Фурсатдан фойдаланиб, барча касаба уюшмалари ходимларини Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан чин дилдан табриклаймиз.

11.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг