Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда семинар машғулотлари бўлиб ўтди
9727
Давлат божхона қўмитасининг ташаббуси билан божхона органларининг терговга қадар текширув ва суриштирув фаолиятини мувофиқлаштириш, ходимларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятида хизмат қилаётган суриштирувчи ходимлар учун “Божхонада терговга қадар текширув ва суриштирув: муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.
Термизда семинар машғулотлари бўлиб ўтди

Унда Давлат божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи Акромжон Ахлимирзаев, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Усмонов, Божхона институти ходими Ф.Гафуров, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди судъялари Ш.Юлдашев ва А.Бойбилов ҳамда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи И.Абдиевлар маърузалар билан иштирок этишди. 

Ўқув семинар давомида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

Амалий ўқув машғулоти давомида суриштирувчиларнинг билим-кўникмалари оширилиб, жорий йил давомида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар алоҳида тингланди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Албатта, бу каби учрашув ва амалий семинарлар ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириши билан бирга келгуси фаолиятларида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олишга хизмат қилади.

10.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг