Барчамизга маълумки, қонунбузарлик ҳолатларини аниқлашдан кўра уларни олдини олиш муҳимроқдир. Шу сабабли, божхона органларида ҳам ушбу йўналишдаги ишларни жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекзод Зокиров томонидан “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги ЎРҚ-720-сонли Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.
Унда, мазкур қонун асосида амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги белгиланганлиги ҳамда ушбу турдаги божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги аниқланган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаcлиги таъкидланди.
Давра суҳбати савол-жавоб, баҳс ва мунозарага бой тарзда ўтказилди.
Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (76) 225 24-51 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Бу каби давра суҳбатларини доимий ўтказилиши, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ўзининг самарали ҳиссасини қўшади.
10.11.2021