Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сардобада божхоначилар тадбиркорларга “мижозбай” тизимида амалий ёрдам кўрсатишди
1641
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти бошчилигида Сардоба тумани ҳоким ўринбосари ¬- Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Б.Акбаров ва Сирдарё вилояти Савдо-саноат палатасининг экспорт сектори бош мутахассиси Э.Сувонов ҳамда Сардоба туманида жойлашган “Sardoba Oqsaroy Tekstil” МЧЖнинг мутасадди раҳбарлари иштирокида “мижозбай” тизимида учрашув ўтказилди.
Сардобада божхоначилар тадбиркорларга  “мижозбай” тизимида амалий ёрдам кўрсатишди

Мазкур учрашувда, божхона органлари ва бошқа хўжалик юритиш субъектлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари, божхона соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатларини содир этган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда уларнинг вакилларини соҳага оид муаммо ва масалаларини Ўзбекистон Республикаси ЖК, ЖПК, МЖтК, ФК, ФПК ва бошқа соҳага оид норматив-ҳужжатлар асосида таҳлилий ўрганиб чиқиш, шунингдек давлатимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, “Божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш усуллари” ва Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” ҳақидаги 720-сонли Қонунларининг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6306-сонли фармони талаблари бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, учрашув якунида “Sardoba Oqsaroy Tekstil” МЧЖнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишилди ва божхона ходимлари томонидан мунтазам равишда экспортни амалга оширишда яқиндан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича келишиб олинди. 

 

10.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг