Буни биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, 2021 йилнинг январь-октябрь ойлари мобайнида бошқарма томонидан 11 трлн. 873,7 млрд. сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан салкам 9 трлн. 775,3 млрд. сўм имтиёзлар берилди.
Имтиёз қўлланилган асосий товарлар таркибини транспорт воситалари ва унинг қисмлари, технологик асбоб-ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда маиший-техника ва уларнинг қисмлари ташкил этди.
Шунингдек, бошқарма томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 542,4 млрд. сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти берилди.
Бу эса тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантиришга хизмат қилиб келмоқда.
Масалан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.
Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 373 млн. АҚШ $ ёки 41,3 %га ошди.
Товарлар 80 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор давлатлар Россия, Туркия, Хитой ва Қозоғистон давлатлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Экспорт қилинган асосий товарлар: металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, тўқимачилик, электроника ва уларнинг қисмлари, калава ип, озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Божхона постларида жами 56 869 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, 255 999 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг 69 368 таси, яъни (27,1 %); “яшил йўлак”, 124 230 таси (48,5 %) “сариқ йўлак”, 62 401 таси (24,4 %) “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилган.
Бошқармада божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш, контрабандага қарши курашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, ушбу давр мобайнида 1901 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, натижада 271,8 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар вақтинча сақловга олинди.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 56,2 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 60 та ҳолатда 55 кг. 581,29 гр., жумладан, 8020 дона “трамадол” гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Психотроп ва кучли таъсир этувчи, заҳарли ва заҳарловчи моддаларни ноқонуний айланиши билан боғлиқ 15 та ҳолатда 378 дона психотроп таблетка ва 5 кг. 202,15 гр. кучли таъсир этувчи модда ва 13 187 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ушлаб қолинди.
Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 1 млрд. 908,3 млн. сўмлик 108 870 қути тамаки маҳсулотлари, 10,3 млрд. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.
Бошқармада 10 ой давомида қилинган ишлар, аниқланган ҳолатлар, ўтказилган учрашувлар, сайёр қабуллар тарғиботи юзасидан маҳаллий ҳамда марказий телевидениялар, радио ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали жами 1499 маротаба чиқишлар амалга оширилди.
Келгусида ҳам қуйидаги йўналишлар бошқарманинг асосий стратегик йўналишлари бўлиб қолади:
Бунда, илғор усулларни қўллаган ҳолда божхона назоратини олиб бориш
Шу ўринда фуқароларга бошқарма фаолиятига оид маълумотларни телеграм ижтимоий тармоғи орқали https://t.me/tshbb_bojxona канали орқали кузатиб боришлари, бошқарма фаолиятини такомиллаштириш, экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ мурожаатларини бошқарманинг 71-207-09-39 телефон рақами ёки toshkent_shahri@customs.uz, tashkent_customs@exat.uz почта манзиллари орқали йўллашлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
10.11.2021