Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.С. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина Янгиқўрғон тумани “Шарқ Юлдузи” ҚФЙ да яшовчи С.М.нинг яшаш хонадонига кирган вақтда ходимлар томонидан автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада автомашина салони ва юкхона қисмида мамлакатимизга яширинча олиб кирилган 27 млн. сўмлик: ўт ўриш мосламалари, болгаркалар, электр иситкичлар, газ плиталар ва соч қуритиш (фен) ускуналари каби 5 турдаги товарлар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.11.2018