Сабаби, коррупция - ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган энг хавфли жиноий ҳодисадир.
Яна бир жиҳати, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига жиддий зиён етказади. Давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради.
Божхона органларининг асосий вазифаларидан бири, экспорт ва импорт товарлар расмийлаштируви ҳамда назоратини амалга оширади.
Бу борада, жисмоний ва юридик шахсларга қулайлик ва енгилликлар яратилган.
Шундан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунчилик талабларини бажариш, коррупцияга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган ва коррупцияга қарши муросасиз курашиш ишлари мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Мазкур йўналишда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилмоқда. Экспорт ва импорт товарларнинг божхона расмийлаштирувини тўғри амалга ошириш, тизимда жорий этилган автоматлаштирилган ахборот дастурларидан самарали фойдаланиш, бу ҳақда тарғибот ва тушунтириш ишларини амалга ошириш ҳамда ҳар бир ходимга хизмат фаолиятини олиб боришда қулай шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, бу жиноятга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек масъул эканликлари, қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 75-221-04-80 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Унутмаслик керакки, коррупцияга қарши курашишда, ушбу офатни таг-томири билан йўқотишга барчамиз бирдек масъулмиз.
10.11.2021