Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1095
Мамлакатимизда гиёҳвандлик воситаларини ўстириш, тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланиб, жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жазо белгиланган.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бироқ, айрим шахслар томонидан заҳри қотилларни етиштириш ва уларнинг савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ  ва ИИБ бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича Жарқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Денов туманида яшовчи фуқаро Ш.Ж. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси хизмат ити ёрдамида холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Ш.Т.га тегишли қора рангли пакет ичида соф оғирлиги 99.84 грамм гашиш, 29.6 грамм опий ҳамда  1 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг