Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида фуқаро Б.И бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 513 миллион сўмлик оёқ кийимлари ҳамда кийим-кечак маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.11.2021