Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“KIA”даги товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
792
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
“KIA”даги товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига  чек қўйилди

Тадбир давомида, фуқаро  Н.А. бошқарувидаги “KIA” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 213 миллион сўмлик жами 6 480 дона чўғланма лампа ҳамда 127,7 миллион сўмлик, 111 хил турдаги жами 2365 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг