Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда 13 200 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
919
Бугунги кунда божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига ҳамда олди-сотдисига қарши кескин чоралар кўрилмоқда.
Қашқадарёда 13 200 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумот асосида Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарда жойлашган меҳмонхоналардан бирининг олдида турган фуқаро А.Т. 6000 дона пиротехника воситаларини қонунга зид равишда сотмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, ушбу фуқаро ўзи яшаб келган хонадонидан яма сифатида фойдаланиб, келгусида сотиш мақсадида 7200 дона пиротехника воситаларини ноқонуний сақлаб келганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур 13200 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг