Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда аччиқ қалампир экспортга чиқарилмоқда
1834
Бугунги кунда Қашқадарё воҳасида етиштирилган мазали ва хуштаъм мева-сабзавот, полиз ҳамда зиравор маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида севиб истеъмол қилинмоқда. Бунда заҳматкаш воҳа деҳқонларининг меҳнати беқиёсдир.

Шу билан бирга, ҳудуддаги тадбиркорларнинг ишбилармонлиги, ишлаб чиқариш жараёнларига илғор технологияларни жорий этишлари маҳсулотлар ҳажми ва сифатини янада оширишга хизмат қилмоқда. Бу эса ички бозорларни таъминлаш билан бир қаторда, маҳаллий маҳсулотларни чет давлатларга экспортга йўналтиришда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Ўтган давр давомида воҳада етиштирилган қовун-тарвуз, лимон, узум, олма маҳсулотлари мавсумий экспортга жўнатилган бўлса, ҳозирда аччиқ қалампир экспорти амалга оширилмоқда.

Бу маҳсулотни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.

 – Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойида қиймати қарийб 184 минг АҚШ долларилик янги узилган ҳамда қуритилган аччиқ қалампир маҳсулотлари экспорт божхона режимига расмийлаштирилди, – дейди,  “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ғани
Бозоров. – Маҳсулотлар “Big Agro Legumes” МЧЖ томонидан Россия ва Араб мамлакатларига жўнатилмоқда. Экспортёрларга қулайликлар яратиш ҳамда вилоят экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида, божхона расмийлаштирувлари куну-тун амалга оширилиши йўлга қўйилган.

Дарҳақиқат, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан қиймати қарийб 4 миллион АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Маҳсулотларнинг божхона расмийлаштирувлари тезкорлик билан экспортёрларнинг талаби бўйича куннинг исталган вақтида амалга оширилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

6.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг