Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Toyota Highlander”даги ўқ дорилар фош бўлди
752
Маълумки ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.
“Toyota Highlander”даги ўқ дорилар фош бўлди

Бироқ, божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Х.Б. бошқарувидаги “Toyota Highlander” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина салонида жойлашган олд ўриндиқлар орасидаги қути ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 4 дона 3,0мм. “fetter rus 12/70” номли ов учун мўлжалланган патронлар яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг