Бироқ бу каби ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тизимли равишда тезкор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ички ишлар бошқармаси билан ўзаро ҳамкорликда Дўстлик туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбирда давомида, фуқаро Т.П. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина кузатувга олинди ва белгиланган тартибда ҳаракатдан тўхтатилиб кўздан кечирилди.
Кўрик натижасида автотранспорт юкхонасида ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 16 миллион 580 минг сўмлик, 5 турдан иборат, жами 29 558 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.11.2021