Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автобусга яширилган телевизорлар манзилига етиб бормади
790
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Автобусга яширилган телевизорлар манзилига етиб бормади

Хусусан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган оқ рангли юк автобуси кузатув остига олиниб, белгиланган тартибда тўхтатилади ва тўлиқ кўздан кечирилади.

Натижада, автобус ичида фуқаро А.А.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 210 миллион сўмлик 197 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаг ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг