Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ҳамда Миллий Гвардия тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланувини олдини олиш борасида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.А.га тегишли бўлган 3 дона қоғоз қутилар тадбир иштирокчилари ва холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, қутиларда умумий қиймати 17,8 млн сўмлик жами 55 992 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.11.2021