Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузуда”ги ҳужжатлари бўлмаган товарлар фош бўлди
713
Товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишини олдини олишда ҳамда “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш борасида божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Исузуда”ги ҳужжатлари бўлмаган товарлар фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати  тезкор ходимлари билан хамкорликда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудида олинган маълумотга асосан тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро  А.Н. бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, автоулов юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 457,2 миллион сўмлик, жами 11 075 дона парфюмерия воситалари ва 9 хил турдаги 77 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг