Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дамасга яширилган тамаки маҳсулотлари фош бўлди
842
Юртимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини турли найрангларни қўллаган ҳолда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан кураш олиб борилмоқда.
Дамасга яширилган тамаки маҳсулотлари фош бўлди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Х.З. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинанинг хуфия жойларига яширилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 50 миллион сўмлик 2500 қути  Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг