Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхоначилар мавсумий "уддабурон"лар фаолиятига чек қўйишди
697
Мамлакатимизда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сотиш, олиб кириш, ташиш ва сақлаш тақиқланади. Бу ҳақида доимий тарзда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарёда божхоначилар мавсумий

Бироқ, ушбу мавсумий восита ортидан мўмай даромад топишни мақсад қилган "уддабурон"лар била туриб бу тартибга бўйсунмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида, фуқаро Н.А. дастлабки қиймати 8 миллион 400 минг сўмлик жами 25 200 дона пиротехника воситаларини қонунга зид равишда сотмоқчи бўлган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

9.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг