Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро О.О. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситасидаги ҳужжатларда кўрсатилган “плёнка чиқиндилари” товарлари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки сўровга кўра қиймати
480 млн. сўмга тенг бўлган жами 12 тонна “полиэтилен плёнка” товарлари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро М.П бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида, автомашинада умумий қиймати 73 900 000 сўмлик ҳужжатларда кўрсатилмаган автомобиль шиналари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
9.11.2021