Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда
1028
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 ноябрь куни ўтказган йиғилишида берилган топшириғига кўра, жойларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Қашқадарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича кўкаламзорлаштириш  ишлари амалга оширилмоқда

Ушбу лойиҳа доирасида Қашқадарёда ҳам вилоят бўйлаб кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ва бошқарма тасарруфидаги божхона постлари ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилди.

Дарҳақиқат, ҳозирда иқлим ўзгариши барчани бирдек ташвишга солмоқда. Амалга оширилаётган бу каби эзгу ишлар она табиатни асрашга ундаши билан аҳамиятлидир.

Шу сабабдан ҳам, вилоятимиздаги барча инсонлар, кекса-ю ёш, фаол ва масъулиятли фуқаролар ушбу умуммиллий лойиҳа атрофида бирлашишга, кўчалар, кўп қаватли уйлар атрофи ва ҳовлисига дарахт кўчатлари экишга чақирилмоқда.

Бу ишларни баҳор ойларигача давом этиши, инсониятга фойда келтирадиган даражада маконимизни яшилликка буркашга олиб келади.

 

8.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг