Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона аудитини ўтказиш тартиби бўйича нималарни биласиз?
1074
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” фармони билан божхона назорати шакли сифатида товарлар чиқариб юборилгандан кейин ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси фаолиятини баҳолаш ҳамда уларнинг товарлар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан кейинги ҳисобини текширишни назарда тутувчи божхона аудитини амалга ошириш белгиланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 25 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарори билан “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низоми тасдиқланиб, 2021 йил
1 майдан расман кучга кирди.

Мазкур Низомга асосан, божхона аудити товарларни чиқаришга рухсат берилгандан сўнг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилганлигини ваколатли шахслар томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни молия-ҳўжалик фаолиятига боғлиқ ҳужжатларда акс эттирилган маълумотлар билан солиштирган ҳолда ўрганиш ва текширишга асосланган божхона назорати шакли эканлиги қайд этилган.

Бунда, божхона аудити икки ҳил усулда камерал божхона аудити (божхона аудитини ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудга бормаган ҳолда амалга ошириш) ва сайёр божхона аудити (божхона аудитини ваколатли шахснинг иш жойи ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудудда ёхуд товарлар жойлашган жойда амалга ошириш) амалга оширилиши белгилаб берилди.

Бундан ташқари, божхона аудитидан ўтказиладиган ваколатли шахслар Давлат божхона қўмитасининг “Bojxona auditi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали инсон омили аралашувисиз автоматик танланади.

Божхона аудити мустақиллик, холислик, профессионал малакали ва махфийлик принциплари асосида амалга оширилади.

Шунингдек, божхона аудити декларантга, ташувчига, божхона омбори бўлмаган жойларда товарларни божхона назоратида сақлаётган шахсга, божхона омбори, бож олинмайдиган савдо дўкони ва эркин омбор эгаларига, юкни қабул қилувчига, товарларга нисбатан молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахсларга, товарлар чиқариб юборилгандан кейин уларни сотиб олувчиларга, ваколатли иқтисодий операторга, ваколатли шахснинг барча молиявий ва ҳуқуқий мажбуриятларини ўз зиммасига олган шахсларга нисбатан ўтказилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жаҳон божхона ташкилоти божхона аудитини ташкилотга аъзо давлатлар томонидан амалиётга жорий этилиши товарларнинг 80-90 фоизгача чегарада кутиш вақтини қисқаришини эътироф этиган. Бундан ташқари, Жаҳон савдо ташкилотининг маълумотларига кўра, божхона аудитининг амалиётга жорий этилиши савдо харажатларининг 14,3 фоизга камайишига ва жаҳон савдосини 1 трлн. АҚШ долларига ошишига олиб келишини ўз тавсияларида таъкидлаб ўтган.

Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларини рағбатлантириш ва божхона қонунчилигини бузганларини тўғри йўлга бошлаш имконини беради. Содда қилиб айтганда, божхона аудити божхона қоидаларига амал қилувчи тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ўрнатилган тартиботларга риоя қилмайдиган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари фаолияти устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширишга мўлжалланган.

 

8.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг