Сайёр қабулда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Божхона тўловлари бўлими бошлиғи А.Мадумаров, Ташкилий назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими бошлиғи Ж.Ибодуллаев, божхона пости бошлиғи Ж.Якубов ҳамда пост бошлиғи ўринбосари Т.Абдировлар иштирок этди.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолари тингланиб, улар томонидан билдирилган мурожаатларга атрофлича жавоблар берилди.
Бу каби дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштиришга, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
Иззатбек СИРОЖИДИНОВ,
“Чуқурсой” божхона пости инспектори
8.11.2021