Бу каби ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда божхона органларида ҳам туб ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусан, бевосита Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги ПФ-6310-сон Фармон ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Ушбу Фармон билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида бир қатор қулайликлар берилган.
Бундан ташқари, божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, дам олиши, соғломлаштирилишини ташкил этиш, қолаверса улар учун хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитини яратиш мақсадида Республика касаба уюшмалари федерацияси билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Касаба уюшмасининг Бухоро вилояти кенгаши Раиси томонидан вилоят божхона бошқармасида "11 ноябрь Касаба уюшмалари куни" байрами муносабати билан ходимлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаоллари тақдирланди.
8.11.2021