Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхона ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этдилар
1171
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
 Андижонда божхона ходимлари “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳасида иштирок этдилар

Юртимизда эълон қилинган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги манзарали дарахтлар экиш акциясида Андижон вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ кўнгилли ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

Кўркам Андижон вилоятида қад ростлаётган Янги Андижон шаҳри ҳудудида ташкил этилаётган эко-акцияда божхона ходимлари 500 дан ортиқ манзарали кўчатларни ерга қададилар.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки,  Муҳтарам Президентимиз “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали туман, шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш ташаббусини илгари сурдилар.

8.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг