Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш божхона органларининг муҳим йўналишларидан биридир
1549
Тадбиркорлик ривожи – юртимиз ва иқтисодиётимиз барқарор тараққиётининг асосий гаровидир. Шу боис бугун барча тегишли ташкилотлар қатори божхона органларида ҳам мазкур йўналишни тобора ривожлантиришга, мавжуд тартиб-тамойилларни янада соддалаштиришга, энг муҳими “Рақамли божхона” тизимига ўтиш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратишга муҳим қадамлар ташланган.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш божхона органларининг муҳим йўналишларидан биридир

Божхона соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Салихов мунтазам ҳудудларга чиқиб, экспортёр корхоналар фаолияти билан танишмоқда. Бу галги ташриф манзили шиша ва ундан ясалган буюмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “MINGYUAN SILU INDUSTRY" МЧЖ бўлди.

Ташриф давомида корхона фаолияти, унинг ишлаб чиқариш қуввати ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишилди. Корхона 2018 йилда иш фаолиятини йўлга қўйган бўлиб, ҳозирги кунда 500 га яқин аҳолини иш билан таъминлаган. Бу ерда бир ойда 1,5 миллион м/кв, бир йилда эса 20 млн м/кв шиша ва ундан ясалган буюмлар ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда мазкур корхонанинг экспорт кўрсаткичлари ҳам юқори даражада. Жорий йилнинг шу даврига қадар 1 млн 840 минг АҚШ долларидан зиёд товарларни "Жиззах" ташқи иқтисодий фаолият божхона постида расмийлаштирган ҳолда  Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилган. Экспорт жараёнларида пост ходимлари корхона вакилларига тезкор ва замонавий божхона хизматларини кўрсатиб келишмоқда. Қолаверса, мазкур корхонани янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, корхона фаолиятини бошлаган даврдан ҳозирги кунга қадар 64 млрд. 628 млн. сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёз берилган.

Бошқарма бошлиғи корхона фаолияти билан танишиш билан бирга келгусида унинг ишлаб чиқариш ҳажмини ва экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида ўз фикр ҳамда таклифларини билдирди.

8.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг