Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратини амалга ошириш масалалари” мавзусида сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтди
1083
Тошкент вилояти божхона бошқармасида Божхона институти томонидан “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратини амалга ошириш масалалари” мавзусида сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
“Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари устидан божхона назоратини  амалга ошириш масалалари” мавзусида сайёр ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Ўқув машғулот давомида, мазкур Халқаро почта ва куръерлик жўнатмалари устидан божхона назоратининг қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига жўнатиладиган ва Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан келиб тушадиган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг божхона назорати тартиби тушунтирилиб берилди.

Йиғилишда соҳада жорий қилинаётган меъёрлар тўғрисида муҳокамаси бўлди. Хусусан, хориждан халқаро почта ва куръерлик жўнатмаларини мамлакатимизга олиб келишда жисмоний ва юридик шахслар учун маълум бир чекловлар мавжудлиги тўғрисида сўз борди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 июндаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512-сонли қарорининг 1/а бандида, жисмоний шахслар номига келаётган халқаро курьерлик жўнатмалари учун бир календарь чорак мобайнида — 1000 АҚШ долларигача ҳамда халқаро почта жўнатмаларида ҳар бир жўнатма учун 100 АҚШ долларигача божхона тўловларига тортилмайдиган чегараланган нормалар белгиланганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3873-сонли қарорининг 6-бандига кўра, юридик шахслар учун бу меъёр ҳам халқаро почта, ҳам курьерлик жўнатмалари учун 100 АҚШ долларига тенг бўлган қийматни ташкил этади.

Хулоса, қилиб айтадиган бўлсак, почта хизмати муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳар қандай ижтимоий, вазиятларда ҳам почта хизматига бўлган талаб ва таклиф ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Аксинча, доимий равишда ўсиб боради. Бу борада божхона ходимларидан доимий равишда тизимга янги иннoвацион технологияларни жорий қилишни, почта хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларни доимий такомиллаштиришни талаб этади.

8.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг